Ўзбекистонда 2021 йилдан «ГАЗ» автомобилларини йиғиш бошланади

Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 21 йиғилишида бир қатор келишувлар имзоланди. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.

Фото: «5koleso.ru»

Таъкидланишича, «Группа ГАЗ» томонидан Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган. Бу айнан қандай моделлар бўлиши ҳозирча номаълум, аммо заводнинг таркиби етти оиладан иборат:

  • «Газель Next»
  • «Газель City»
  • «Газель Next»
  • «Садко Next»
  • «ГАЗ 4WD»
  • «Газель Biznes»
  • «Соболь Biznes»

Сентябрь ойида «РИА Новости», «Группа ГАЗ» 2021 йилда Ўзбекистонда автомобилларни йиғиш (СКД) ишлаб чиқаришни ўзлаштирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган. Биринчи босқичда йилига 3 мингтагача автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган, кейинчалик ишлаб чиқариш қуввати оширилади.

Бундан ташқари, «Татнефть» маъсулияти чекланган жамияти «Биринчи резинотехника заводи» базасида нефтни қайта ишлаш заводлари учун резина буюмлар ва ускуналар ишлаб чиқаришни, шунингдек, ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишни режалаштираётгани маълум бўлди (режаларга 22 та станция киради).

«Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг потенциали ҳали тугамаган, биз янги лойиҳаларни бошлашимиз керак», — деди Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников.

Қайд этилишича, Россия автомобиль ишлаб чиқарувчиси шериги сифатида Ўзбекистондаги махсус техника ишлаб чиқариш бўйича энг йирик корхона бўлган «Krantas» маҳаллий компанияси ишлайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда «ŠKODA» брендидаги автомобиллар октябрь ойида тақдим этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар