Блогер Дониёр Каюмов Дубайда Ситора Фармонова билан топишиб олди — видео

Insta’блогер Дониёр Каюмов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида актриса Ситора Фармонова билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram’даги саҳифасида 15 декабрь куни хабар қолдирди.

Скрин: Instagram/@doniyorkayumov1

«Шунча вақтдан сўнг ниҳоят яна учрашдик», — дея постига изоҳ қолдирган Дониёр Каюмов.

Актриса эса Дониёр Каюмов билан учрашуви тўғрисида ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ҳеч қандай хабар қолдирмаган.

«Тақдир қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Эркин яшанг ва ўзгаришлардан қўрқманг. Аллоҳ бирор нарсани олганда, эвазига ундан ҳам яхшироғини тайёрлаб қўяди», — деб ёзганди Ситора Фармонова Каюмов видеони эълон қилишидан бир неча соат олдин қўйган расми изоҳида.

Фото: Instagram/@sitorafarmonovaofficial

Эслатиб ўтамиз, Блогер Дониёр Каюмов таниқли актриса Ситора Фармоновага севги изҳор қилганди. Бу ҳақда унинг ўзи 28 октябрь куни Instagram’даги саҳифасида хабар қолдирган.

30 ноябрь куни эса Дониёр Каюмов Ситора Фармонова билан муносабатлари ёмонлашганини маълум қилганди. Таъкидланишича, улар бир оз муддат бирга бўлган ва ҳар иккиси ҳам ўзининг Instagram саҳифаларига бирга тушган расм ва видеоларини юклаган. Лекин маълум муддат ўтгач, яъни 30 ноябрь куни Дониёр Каюмов ўзининг саҳифасида актриса Ситора Фармонова билан барча муносабатларни тугаганини таъкидлаган.

Актриса Ситора Фармонова ўзининг Instagram саҳифасидан Дониёр Каюмов билан тушган барча расмларини олиб ташлаб, унинг обуначилари сафидан чиқиб кетган.

Бир оз муддатдан сўнг Дониёр Каюмов Дубайга кетишини маълум қилган. Бу вақтда Ситора Фармонова ҳам Дубайда бўлган. Шундан сўнг улар ўзининг Instagram саҳифасига бир хил фотосуратлар жойлай бошлаган.

Маълумот ўрнида, Дониёр Каюмов 1999 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳозирда уни Instagram’да 528 минг, TikTok’да эса 385,8 минг обуначи кузатади.

Ситора Фармонова эса 1984 йил 20 август куни Бухоро шаҳрида туғилган. У ўзбек киносидаги фаолиятини 1998 йил эфирга узатилган «Аёл зоти» номли сериалда роль ижро этишдан бошлаган. У бир неча кинокомедияларда, жумладан, «Хавфли бурилиш», «Менинг акам бўйдоқ» ҳамда «Энди дадам бўйдоқ» фильмларида ўйнаган роллари билан ўзбек кино оламида шуҳрат қозонган.