Сирдарё вилояти ҳокими даволаниш учун таътилга чиқди

Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев 17 январь куни қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Газета.uz»

Вилоят ҳокимлигининг Telegram саҳифасида ёзилишича, ҳоким тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун таътил олган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 январь куни таътилга чиққан эди. Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган. Маълумотларга кўра, бу 2016 йилдан бери давлат раҳбарининг иккинчи таътили бўлди.

Аввалроқ Сирдарё ҳокими аҳолини Қайроққум сув омбори ёрилиб кетгани ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликка чақиргани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар