«Насаф» футбол клуби мураббийcи Рўзиқул Бердиев жамоани тарк этиши мумкин

«Насаф» футбол клубининг бош мураббийси Рўзиқул Бердиев жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Championat.asia хабар берди.

Фото: stadionuz

Хабарга кўра, 17 февраль куни бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳам жамоа лагерини тарк этган. Унинг «Насаф» даги кейинги тақдири ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Клубдаги муҳит ҳавас қиладиган даражада эмас. Ходим, футболчи ва мураббийлар бир нечта лагерга ажралиб қолган.

«Агарда вазият яхши томонга ўнгланмаса ва янада қийинчиликлар ҳамда тушунарсиз ишлар давом этадиган бўлса, балки мен ҳам мураббийлик фаолиятимда танаффус олишни ўйлаб кўраман. Бошқа чора қолмаяпти. Лекин умид қиламанки, вазият бунгача бормайди. «Насаф» жамоасига бўлган садоқатим ва қаршилик мухлислар ҳурмати учун клуб раҳбариятининг кўплаб тушунарсиз ишларга сабр қилиб келяпман», – дейди бош мураббий Рўзиқул Бердиев.

Қайд этилишича, «Насаф» етакчилари Шароф Муҳиддинов ва Ислом Кенжабоев бошқа жамоаларга ўтиб кетишган.

Янгиликлар