Ўзгидромет 9 вилоят аҳолисини шошилинч огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18-21 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг қуйидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

  • Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
  • Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейди Ўзгидромет бош директори Ҳабибуллаев.

Янгиликлар