Наманганда «Lacetti» 6 ёшли болани уриб юборди

Наманган вилояти Косонсой туманида 12 май куни «Lacetti» 6 ёшли болани уриб юборди.

Маълум бўлишича, туманда М.А. исмли 6 ёшли мактаб ўқувчиси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган ва йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» уни уриб юборган. Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган.

У бош мия шикастланиши, пешона суяги дарс кетиши жароҳатлари билан жонлантириш бўлимида ётган. Ҳозирда у ўзига келган.