Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича бош вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилди

Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича Бош вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилгани маълум қилинган.

Шунингдек, Россия, Қозоғистон, Туркия, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан меҳнат миграцияси борасида халқаро шартномалар имзоланган. Чет элларда ишлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

Йиғилишда хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев темир интизом ҳамма учун энг биринчи масала бўлиб қолиши кераклигини айтганди.

Янгиликлар