Ғиждувонда кўп қаватли уйнинг эски канализация қувурлари пластик қувурга алмаштирилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туман Абдулла Қаҳҳор номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Тўқимачилик 85-кўп қаватли уйнинг ертўла қисмидаги канализация қувурлари пластик қувурга алмаштирилиб янгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 85-уйнинг ертўла қисмидаги эскирган оқова қувурларини пластик қувурларга алмаштириш учун ширкат маблағлари ҳисобидан 1 миллион 200 минг сўм ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунланган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, уйнинг том қисмини таъмирлаш учун туман ҳокимлиги томонидан  6 миллион 300 минг сўмга профнастил олиб берилган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими маълумотига кўра, ширкат ҳисобидан 7 миллион 200 минг сўм ажратилиб, таъмирлаш ишлари бошланган ва ҳозирда ҳам давом этмоқда.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

«Ғиждувон-Тўқимачи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли 85, 86, 87-уйларнинг ертўла қисмида оқлаш ва тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Бунга ширкат томонидан 2 миллион 100 минг сўм сарфланган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда канализация лойиҳалари учун 2,6 миллион доллар талаб қилиниши маълум қилингани, Самарқандда 2020 йилда ичимлик суви ва сув-оқова тизимларини реконструкция қилиш учун 300 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар