Поп туманида карантин талабларини бузиб, тўй ўтказаётган фуқаролар жаримага тортилди

Наманган вилояти Поп туманида ўтказилган назорат тадбири давомида фуқаро Р.М. ва Т.М. хонадонида тўй маросимини ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланиб, фуқаролар жаримага тортилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, Поп туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бошқармаси ходимлари, Наманган вилоят давлат санитария-эпидимология назорати бошқармаси Поп тумани филиали инспекторлари, Поп туман санитария-эпидимология осойишталик маркази ходимларидан иборат гуруҳ томонидан Республика махсус комиссиясининг 31 август кунидаги йиғилиш баёнига асосан туманда ўтказилаётган тўйлар назорат қилинган.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, назорат тадбири давомида Соҳил кўчаси 17-уйда яшовчи Р.М. ва Ёшлик кўчаси 20-уйда яшовчи Т.М. хонадонида тўй маросими ўтказилиш тартиби бузилганлиги аниқланиб, хонадон эгалари Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жаримага тортилди.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, «Чортоқ» маҳалласида яшовчи A.М. ва Ҳамид Олимжон номидаги маҳаллада яшовчи У.Ш.нинг хоноданларида ўтказилаётган тўйлар ўрганилиб, маросимлар ўтказишда белгиланган санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан тушинтириш ишлари олиб борилган.

Aввалроқ Хонанда Воҳиджон Исоқов карантин қоидаларига амал қилмай ўтказган тўйи учун жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар