Бухорода транспорт воситасини онлайн тарзда жарима майдонидан олиб чиқиш мумкин

Бухорода транспорт воситасини онлайн тарзда жарима майдонидан олиб чиқилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ «Tez News»га хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ

Хабарга кўра, вилоятда жарима майдончасига олиб кетилган автомашинани олиб чиқиш автоматлаштирилмоқда. Бунда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳайдовчига инспектор томонидан машинанинг жарима майдонига олиниши тўғрисида протокол тузилади. Ушбу протокол маъмурий бўлимга юборилади, шундан сўнг у автоматлаштирилган тизимга киритилади.

Таъкидланишича, ҳайдовчи онлайн режимда барча зарур ҳужжатларни инспекторга тақдим қилиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, инспектор қонунбузарлик учун жарима миқдори тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда маълумотни сайтга жойлаштиради. Қоидабузар жаримани электрон тизим орқали ёки энг яқин банк кассалари орқали тўлаши мумкин. Бу амалиётларни уйда ёки офисда ўтирган ҳолда янги ишга тушган dyhxx.uz сайти оркали жарималар ҳақида маълумот олиш, хужжатларни такдим этиш ва жарима тўлаш мумкин. Шунингдек, жарима майдончасида бўлган автомашинани чикариб олиш учун рухсатнома хам олиш мумкин.

Шундан сўнг ҳайдовчи автомашинани олиб чиқиш учун ҳудудий амалиёт бўлимларига бормасдан тўғридан тўғри жарима майдончасига бориши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда суғуртасиз автомобиллар жарима майдонига қўйилмаслиги, Тошкентда жамоат транспорт воситалари йўловчиларига тиббий қўлқопда бўлиш талаби қўйилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар