Марғилонда «Nexia» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида «Nexia» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 15 октябрь куни Марғилон шаҳрининг Хиёбон кўчасида содир бўлган. Маълум қилинишича, ҳайдовчи A.A. «Nexia» русумли автомашинани мазкур кўчада бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Н.A.ни уриб юбориши оқибатида Н.A.тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фото: Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълумот учун, ушбу моддага кўра айбдор деб топилган фуқаро етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Сурхондарёда юк машинаси белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони босиб кетгани, Ўзбекистон туманида «Lacetti» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этгани хабар қилинган эди.