Қўқонда 870 та хонадоннинг ижтимоий ҳолати ўрганилди (фото)

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўтказилган «Профилактика куни» доирасида 870 та хонадон ўрганилди. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов белгилаб берган вазифаларга асосан ишчи гуруҳлар 4 та сектор ҳудудида 40 та нотинч оилалар, 139 нафар муқаддам судланган, 35 нафар маъмурий назорат остида турувчи шахслар, 55 нафар уюшмаган ёшлар билан профилактик суҳбат ўтказган.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, 70 нафар жиноят содир қилишга мойил шахслар, 153 нафар Пробация ҳисобида турувчи шахслар, 46 нафар гиёхвандлар, 75 нафар спиртли ичимликка ружу қўйганлар, 43 нафар руҳий касаллар билан ҳам суҳбат ташкиллаштирилган.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 8 та кам таъминланган оила, 129 нафар узоқ муддатдан кейин қайтган шахс ва 49 нафар ногиронларнинг хонадонлари ўрганилган. Тадбирда 15 та эхтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўштепа тумани ҳокиминиг қабулида 40 тага яқин мурожаат тингланди. Шунингдек, Фарғонада ўтказилган АКТ вазири ўринбосари қабулида 23 та мурожаат ҳал этилганди.