Қўштепа тумани ҳокиминиг қабулида 40 тага яқин мурожаат тингланди (фото)

Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокиминиг қабулида 40 тага яқин мурожаат тингланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, қабулда тумандаги мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этган. Шунингдек, фуқаролар ўз масалалари юзасидан бевосита туман ҳокимига мурожаат қилган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, қабул давомида 40 нафарга яқин фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарият қисмини уй-жой, моддий ёрдам ва нафақа пули олиш, банк, бандлик, ичимлик сув таъминоти, йўлларни асфальтлаш билан боғлиқ ҳолатлар ташкил этган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, мазкур мурожаатлар юзасидан айрим фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилган. Қолганлари эса қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилган ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан аввал Қўқон шаҳар ҳокими 1-БЎСМдаги коронавирус беморларини даволаш марказидаги ишлар билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар