Андижонда талончилар ярим тунда 60 ёшли аёлни пичоқлаб кетди — фото

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 8 январь куни 2 нафар номаълум шахс 60 ёшли С.А.нинг уйига бостириб кириб, аёлга пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 8 январь куни соат 02:00 да икки нафар номаълум шахс юзига ниқоб кийиб олган ҳолда Нурли ёғду маҳалласида яшовчи 60 ёшли С.А. (аёл)нинг яшаш хонадонига кириш эшиги ойнасини синдириб, ғайриқонуний равишда кирган.

Шундан сўнг пичоқ билан хонадон эгасига ҳужум қилиб, унга ҳаёт ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қўл ва оёқлари ҳамда оғзини скоч ёрдамида боғлаб, қулоқларидаги 1 жуфт нархи 700 минг сўмлик сирғасини, қўлидаги 1 дона нархи 300 минг сўмлик узугини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 26 ёшли У.М. (эркак) ҳамда 38 ёшли М.А. (эркак) содир этганлиги аниқланиб, жиноятчиларни бирининг яшаш уйи тинтув қилинганда, жабрланувчига тегишли бўлган 1 жуфт аёллар сирғаси, 1 жуфт қўлқоп ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича У.М. ва М.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Аввалроқ Қашқадарёда маст эркак хотини ва қайнсинглисини пичоқлаши оқибатида ёллардан бири вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда маст эркак каратэ услубини кўрсатаётган аёлни пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинган.

Янгиликлар