Навоийда йигит уйланишни ваъда қилиб пул ишлаб олмоқчи бўлгани маълум қилинди

Навоий вилоятида йигит ҳамшира қизнинг ишончига кириб, пул ишлаб олмоқчи бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Хабарга кўра, Навоий вилоятида 14 январь куни соат 11:30 да 21 ёшли фуқаро Ж.Т. Зарафшон шаҳридаги шифохонага ҳамшира билан танишиш учун келган. 24 ёшли ҳамшира Н.Н. билан танишган ва ишончига кирган фуқаро Ж.Т. унга уйланишни ваъда қилган.

Таъкидланишича, фуқаро ҳамширага онаси оғир касал эканлиги ва операция учун умумий қиймати 4 950 000 сўмлик заргарлик буюмини ҳамда 510 000 сўм маблағ бўлган пластик карточкаларини 3 кун муддатда қайтариб бериш эвазига олган.

Қайд этилишича, ушбу воқеадан сўнг фуқаро Ж.Т. ваъдасини бажармаган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум бўлишича, Ж.Т. аввал ҳам фирибгарлик ва ўғрилик содир этгани учун судланган.

Тергов жараёни давом этмоқда.

Янгиликлар