Самарқандда манёврлар билан ҳаракатланган ҳайдовчига маъмурий баённома тузилди (видео)

Самарқандда «МAЗ» русумли автотранспорт воситаси чорраҳада кескин бошқарув билан ҳаракатланиб юргани бўйича ЙҲХБ ходимларига мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси

Хабарга кўра, текширувлар натижасида ҳайдовчи Гагарин ва Навоий кўчалари туташган чорраҳада ҳаракатни кескин ўзгартириб, ўзи ва бошқа йўл иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирганлиги ҳамда транспорт воситасини белгиланган ҳужжатларсиз (ишончномасиз) бошқарганлиги маълум бўлган.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузар ҳайдовчига нисбатан 17 август, душанба куни маъмурий баённома расмийлаштирилиб, у билан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш юзасидан профилактик суҳбат олиб борилган. Aвтотранспорт воситаси эса вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда «Мazdа» автомобили ёниб кетганлиги ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар