Жондорда спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган эркакнинг онаси ва опасига 30 кунлик ҳимоя ордери берилди

Бухоро вилояти Жондор томонида спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган фуқаронинг онаси ва опасига ҳимоя ордери берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Жондор тумани ИИБ ХПБ хотин-қизлар масалалари бўйича гуруҳ ва туман ИИБ инспектор-психологи томонидан туманнинг «Навгади» маҳалласи Тинчлик кўчасида яшовчи фуқаролар Р.О., Қ.Н. ва Қ.М.ларнинг оилавий келишмовчилиги муҳокама қилинган. Фуқаро Қ.М.нинг спиртли ичимликлар истеъмол қилиши, наркология диспансерида рўйхатда туриши ҳамда касалликдан даволаниб чиққан бўлса-да, бирга истиқомат қилиб келаётган онаси ва опасига нисбатан зўравонлик қилиб, тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу аёлларга 30 кун муддатга ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилган. Шунингдек, фуқаро Қ.М.га ордер талаблари тушунтирилган ва уни бузганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги юзасидан огоҳлантирилган.

Aввалроқ Олотда доимий равишда жанжаллашиб келадиган овсинларга 30 кунлик ҳимоя ордери берилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Вобкентда бир-бирига тазйиқ ўтказиб келган қайнана ва келинга ҳимоя ордерлари берилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар