Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ оқим чекиниб, ҳаво очиқ бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 19 cентябрь, шанба куни совуқ оқим чекинади. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тунда ва эрталаб Фарғона водийсининг айрим жойларида ёмғир ёғади.

Шунингдек, ҳарорат кечаси антициклон таъсирида 8—11 даражагача пасаяди, кундузи 24—27 даража илиқ бўлади.

Маълум қилинишича, 20 cентябрь, якшанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво очиқ бўлади, ҳароратнинг кечаси 10—15 даража, кундузи 25—30 даража бўлиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, дам олиш кунлари мамлакат шимолида шамол тезлиги 15—20 м/секундгача кучайиши мумкин.