Қўштепадаги санитар талабларга жавоб бермайдиган мактаб муаммолари ҳал этилди

Қўштепа тумани ҳокимлиги 14 cентябрь куни «Фарғона» телекаланининг ахборот дастурида эфирга узатилган ҳудуддаги 18-мактаб синфхоналари санитария-эпидемиология талабларига жавоб бермаслиги тўғрисидаги танқидий лавҳага муносабат билдирди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, «Тумандаги 18-мактабга ва синфларга кираверишда хлорли тўшамалар тўшалмаган. Шунингдек, дезинфекция бурчаклари тўлиқ жиҳозланмаган ёки номигагина жиҳозланган. Бундан ташқари, қўл чайиш учун сув қўйилмаган. Совунлар етарли эмас. Захира ниқоблар йўқ. Тиббиёт хоналари талабга жавоб бермайди».

Ахборот дастурида айтилган ушбу камчиликлар туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан атрофлича ўрганилган ва бартараф этилган. Бунга қўшимча, 18-умумтаълим мактабидан ташқари  барча мактабларда синфларга кираверишда суюлтирилган хлорли воситалар қўйилган. Дезинфекция бурчаклари тўлиқ жиҳозланган. Қўл чайиш учун мактаб ҳудудининг кириш қисмига сув қуйиш мосламалари ўрнатилиб, совунлар, вирусга қарши ҳимоя воситалари, захира ниқоблари ҳамда тиббиёт хоналари керакли дори-дармонлар билан таъминланган.

Аввалроқ Ўзбекистон туман ҳокимлиги мактабларга 1000 литр антисептик воситалар етказиб бергани, Жомбой туманида 40 нафар ўқитувчи коронавирусга чалингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар