Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мактабларга 1000 литр антисептик воситалар етказиб берди (фото)

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳокимлиги пандемияда мактаб ва боғчалар фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширмоқда. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳокимлик томонидан тумандаги мактабларга 1000 литр антисептик воситалар етказиб берилган.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Айтилишича, таълим муассасаларини дезинфекция ва антисептик воситалари билан таъминлаш, ушбу жараёнларни тўлиқ назоратга олиш масаласи туман ҳокимлигининг айни кунлардаги кун тартибидан муҳим ўрин эгаллаган.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Фарғонада 19 та мактабда синов тариқасида илк дарслар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Пешку ва Ромитандаги 6 та мактабда ўқув жараёнлари бошлангани ҳамда Пастдарғомда мактаб ва боғчалар 14 сентябрдан босқичма-босқич очилиши маълум қилинди.

Янгиликлар