Наманган туманининг айрим ҳудудларида 18 октябрь куни «свет» ўчади

Наманган туманининг айрим ҳудудлари 18 октябрь куни «Тошбулоқ» нимстанциясида трансформатор алмаштирилиши муносабати билан вақтинча электр таъминотидан узилади. Бу ҳақда «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «ysia.ru»

Таъкидланишича, 18 октябрь, якшанба куни «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини таъмирлаш режасига асосан «Тошбулоқ» нимстанциясида 10000 кВАли трансформаторни 16000 кВАга алмаштирилиши муносабати билан туманнинг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилади.

Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар «Қоратепа», «Нуртепа», «Пасткиёт», «Ибрат», «Хўжақишлоқ», «Кичик қурама», «Муллакудин», «Райҳон», «Миришкор», «Фаровон», «Чорбог», «Катта Тошбулоқ», «Шуркишлоқ», «Чагир», «Ўлмас», «Гулдиров», «Тусар», «Тепақўрғон», «Оқбулоқ», «Қирғизқўрғон», «Бозорбоши», «Анжирзор», «Деҳқонобод» маҳалла ҳамда давлат идоралари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр энергиясини етказиб беришида вақтинчалик узилиш содир бўлади.

Аввалроқ Косонсойдаги маҳаллага қуввати 250 кВА бўлган трансфарматорлар пункти ўрнатилгани ҳақида  хабар берилганди.

Янгиликлар