Чортоқнинг айрим ҳудудлари 14—15 октябрь кунлари электр таъминотидан узилади
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги айрим маҳаллаларда нимстанция таъмирланиши туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу ҳақда Чортоқ туман электр тармоқлари корхонаси хабар берди.
Хабарга кўра, «Улуғбек» ва «Навоий» нимстанцияларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 14 октябрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар «Боғистон» МФЙ ҳудудида электр таъминотида узилиш бўлади. 15 октябрь куни эса соат 08:00 дан 17:00 га қадар «Юксалиш», «Дамариқ», «Ласкидон» ва «Кесканёр» маҳаллалар ҳудудларида электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.
Aввалроқ Наманганнинг айрим ҳудудлари 9—11 октябрь кунлари электр таъминотидан узилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Поп туманинг айрим ҳудудлари 12 октябрь куни электр таъминотидан узилгани маълум қилинган.