Поп туманининг айрим ҳудудлари 12 октябрь куни электр таъминотидан узилди

Наманган вилояти Поп туманининг айрим ҳудудларида 12 октябрь куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар электр таъминоти вақтинча узилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, 12 октябрь, душанба куни «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини таъмирлаш режасига асосан Поп туманидаги 110/10 кВли «Узумзор» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Поп туманининг «Соҳибкор», «Наврўз», «Иттифоқ» маҳалла ҳудудларидаги истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришда вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Aввалроқ Наманганнинг айрим ҳудудлари 9—11 октябрь кунлари электр таъминотидан узилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар