Ўзбекистонда қандай талабалар учун коронавирусга тест топшириш нархи арзонлашгани маълум бўлди

Ўзбекистонда чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келаётган хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар учун коронавирусга тест топшириш нархи арзонлашди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: АГН «Москва»

«Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига бўлган кўплаб мурожаатлардан келиб чиқиб, чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келаётган хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган Ўзбекистон фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари истисно тариқасида 50 000 сўмдан оширмаган ҳолда амалга оширилиши (паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда) белгиланди», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда чегарадан ўтаётган фуқаролар ўз ҳисобидан коронавирусга тест топширади.

Янгиликлар