Telegram дайжести: Трамп ва Эрдўғон Telegram’да, федерациядан норози шахматчи, даромад декларациясидан қўрқмайдиган ҳокимлар

Ўтиб кетган ҳафта Telegram яратувчилари учун жуда омадли бўлди. Трампнинг Twitter’дан қувилиши ортидан собиқ президент айнан Telegram’да саҳифа очди. Орқасидан Туркия президенти ҳам ушбу мессенжерга ўтди. Бу очди-очдилар туфайли дунё миқиёсида цензурага қаршилар Telegram’га оқиб келди.

Севимли платформамизнинг ўтган ҳафталик қисқача муҳим нуқталари билан танишишга кетдик!

Юқоридаги муқаддимада айтганимиздек, президентлар бирин-кетин Telegram’га кира бошлади. Шу саҳифаларнинг тўлиқ рўйхатини Telegram яратувчиси ўз каналида эълон қилиб, мақтанди.

Ички янгиликларга кўчсак.

Ҳафта бошида Андижон вилояти ҳокими эски чўққиларни мутлақо янги усулда забт этди. Аудиолари ва суратлари тарқаб машҳур бўладиган Шуҳрат Абдураҳмонов бу сафар қишда очиқ майдонда ҳоким қабулини ўтказгани учун мемларга айланиб кетди. Зафарбек Солижоновнинг саҳифасида ушбу мемлар ва дил изҳорлари билан танишиш мумкин.

Ҳафтанинг энг шовшувли воқеаси Жиззахдаги олти қаватли уйнинг қулаб тушиши бўлди. Бу қулаб тушиш аслида ундан аввалги воқеа таассуроти туфайли кучли резонанс уйғотди. Тўрт кун аввал Наманганда қурилган кўприк бузилган эди. Жиззахдаги бу бино кўприк қулаши фонида акс садо берди. Бу воқеа хақида «Davletovuz»да батафсил ўқисангиз бўлади.

Банклар ва операцион рисклар кимга қизиқ бўлса, бу ҳақда яхши таҳлилий маълумот бера оладиган канал бор. Исмоил Туропов асос солган каналда банк ва иқтисодиёт соҳасида бир қатор янгиликларни ҳар куни ўқиб бориш мумкин. Юқорида келтирилган мавзу эса бу ерда.

«Ўзбекистонда аёл бўлиш қийин. Нега?» деб номланган постни тадбиркор блогер Хуршид Марозиқов каналида ўқишимиз мумкин.

Жуда фаол бўлмаса-да, долзарб муаммоларни кўтарувчи журналист Адҳам Арслонов ўз каналида жуда керакли постни бўлишди. Постда депутатлар фуқаронинг талабини бажармаса, думини тугиш инструктажи босқичма-босқич кўрсатиб ўтилган.

TikTok’да лайк йиғаман деб, ҳар қандай ҳунардан қайтмаётган ёшларга қарата ички ишлар огоҳлантирув видеомурожатини йўллади. Бу видеомурожатни қўллаб-қувватлаган Шаҳноза Соатова уни ўз каналида элон қилди.

Шу постнинг шундоқ тагида Ўзбекистонда ягона велосипедда учиб турувчи вазир ҳақида қизиқарли мотивацион пост билан танишишимиз мумкин.

Бу ҳафтада кўп талабалар яхши маънода эслаган ректор олий таълим вазири этиб сайланди. Бу хақда Баҳодир Аҳмедов ёзади.

Пастроқда бу инсон кимлиги тўғрисида янада муфассалроқ постни ўқишингиз мумкин.

Энг истеъдодли ёш шахматчилар федерацияни тарк этмоқда. Бу сафар Синдоров ҳам кетмоқчи.

«Ўзбекистон тарихидаги энг ёш гроссмейстер, бир неча карра жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоров ҳам федерацияни алмаштириши ҳақида баёнот берди», деб ёзади Нозим Сафари. Батафсил қуйида.

Матнли постлардан кўра видеоли постларни дўндирадиган Лазиз Ҳамидов ўз каналида долзарб линк қолдирди.

Ҳафтани Отабек Бакировнинг бечора ва кредитга яшайдиган ёлғончи ҳокимлар тўғрисидаги аччиққина пости якунлайди. «Худдики тепадан топшириқ берилгандек, ўзбек амалдорлари даромадлар декларацияси жорий этилиши бир овоздан уларни ‘ташвишга солмаслиги, қўрқитмаслиги’ ҳақида тўтиқушдек сайрашни бошлади». Давомини бу ерда ўқинг.

Кечаги кун ҳам, ўтган ҳафта ҳам тарих. Бир ҳафта олдинги воқеалардан биз билан биргаликда яхшигина хулосалар қилишда давом этинг.

Янгиликлар