Уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан бир неча миллиард сўм ноқонуний сарфлангани аниқланди

Ширкатлар томонидан 7,4 млрд сўм мақсадсиз сарфлангани аниқланди. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, 465 та ҳолатда 7,4 млрд сўмлик маблағ мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, 9 та ҳолатда ноқонуний равишда сарфланган 837,7 млн сўмлик маблағлар айбдор шахслардан ширкатлар фойдасига қайтарилган.

Шунингдек, 16 та ҳолатда 282,4 млн сўм иш ҳажмига қўшиб ёзилганлигига оид муаммолар жойида бартараф этилган. 136 та ҳолатда эса 5,6 млрд сўмлик маблағни талон-торож қилганлигига оид тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.

Янгиликлар