Жиззахда боғча тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида вафот этди

Жиззахда оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этганлиги тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йил 15 февраль куни Дўстлик туманидаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган “Н.Ш” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида чиқиб кетиб, вафот этган.

Ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар