Булоқбоши туманида сув минораси таъмирланаётгани маълум қилинди

Aндижон вилояти Булоқбоши туманида сув минораси таъмирланаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу сув минораси «Учкўча» МФЙ ҳудудидаги 3-мактабнинг кириш қисмида жойлашган.

Қайд этилишича, 2020-2021 ўқув йили олдидан ушбу мактабнинг кириш қисмида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Олтинкўл туманида 210 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлайдиган қудуқ кавланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Бухорода сув таъминотини яхшилаш учун 385 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди.

Шунингдек, Наманганда қарийб 8 миллиард сўм эвазига 12,5 километр масофага ичимлик сувининг ички тармоғи тортилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар