Олтинкўлда 210 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлайдиган қудуқ кавланаётгани маълум қилинди (фото)

Aндижон вилояти Олтинкўл тумани «Оқтепа» маҳалласида 210 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлайдиган қудуқ кавланмоқда. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу ичимлик суви қудуғи «Олтинкўл сув таъминоти» масъулияти чекланган жамият туман бўлими томонидан кавланмоқда.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, қудуқ битганидан сўнг 1050 аҳоли ичимлик суви билан таъминланади.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пахтаободда 14 та кўп қаватли турар-жой қурилиши ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Наманганда Ўзбекистондаги энг йирик масжид, ҳунармандлар маркази ва савдо маркази қурилаётгани маълум қилинганди.

Янгиликлар