Самарқандда 20 сентябрь куни ёғингарчилик кутилмайди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 20 сентябрь, якшанба куни Самарқанд вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Advantour»

Маълум қилинишича, Самарқандда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12–17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9–11 даража, кундузи 27–29 даража бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12–17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 27–32 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12–17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12–17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 10–15 даража бўлади.

Янгиликлар