Самарқанд шаҳрида уйида қулфланиб қолган 3 ёшли қиз қутқарилди
Самарқанд шаҳрида 18 октябрь куни Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари уйда қамалиб қолган 3 ёшли қизни қутқарди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 18 октябрь куни соат 15:40 да Самарқанд шаҳар Бахтли ҳаёт кўчасида истиқомат қилувчи она темир эшиги қулфланиб, уйда қолиб кетган фарзандини вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерлик хизматига хабар қилган. Шундан сўнг воқеа жойига ёнғин-қутқарув отряди етиб бориб, 3 ёшли қизни қутқарган.
Aввалроқ Норин туманида уй ичида қулфланиб қолган бола туман 11-ЁҚКҚ қутқарувчилари томонидан сурилма нарвон ёрдамида қутқариб олингани ҳақида хабар берилганди.