Норин туманида уйига қамалиб қолган бола қутқарилди
Наманган вилояти Норин туманида уйига қамалиб қолган бола қутқарилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Норин тумани, Хаққулобод шаҳар, «Навоий» МФЙ, 3-уй 15-хонадонда яшовчи фуқаро Сайдулло Турғуновнинг мурожаатига кўра фарзанди 2018 йилда туғилган Ҳусанбой Тўлқинбоев яшаш уйининг кириш эшиги ичкарисидан қулфланиб қолганлиги сабабли хонадон ичида қолиб кетган.
Мазкур мурожаатга асосан уй ичида қулфланиб қолган бола Норин туман 11-ЁҚКҚ қутқарувчилари томонидан сурилма нарвон ёрдамида қутқариб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўштепада каналда чўкаётган қиз, Тошкентда 6 метрли қудуқ ичида қолиб кетган 2 нафар фуқаро, Самарқандда оёғи темир панжарага тиқилиб қолган қизалоқ, Фарғонада кўп қаватли уйда қулфланиб қолган 2 ёшли бола ҳамда Пайариқда уйида қулфланиб қолган бир ёшли қиз қутқариб олингани ҳақида хабар берилган эди.