Самарқанд вилоят иқтисодий судида даъвогарлар фойдасига салкам 69 млрд сўм ундирилди

Самарқанд вилоят иқтисодий судида даъвогарлар фойдасига салкам 69 миллиард сўм ундирилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд вилоят иқтисодий суди раиси вазифасини бажарувчи Ориф Нуримовнинг таъкидлашича, ҳисоботнинг биринчи инстанциясида вилоят ва туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари томонидан хусусий тадбиркорлик субъектлари даъвогарлиги бўйича 1090 та иш кўриб чиқилиб, даъвогарлар фойдасига 68 миллиард 868 миллион сўм ундирилган.

Вилоят, туман, шаҳар ҳамда туманлараро иқтисодий судлар томонидан 9 ой давомида 5278 та иқтисодий ишлар мазмунан кўрилиб, ҳал этилган. 2358 та иш сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Ушбу ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 198 миллиард 405 миллион сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.

Иқтисодий ишларни кўриш давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича:

  • маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 8 та;
  • мулкий жавобгарликка тортиш юзасидан 36 та;
  • интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан 52 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Шунингдек, республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 6 миллиард 667 миллион сўм давлат божи ундирилган. Даъвогарлар томонидан бюджет ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1 миллиард 190 миллион сўм давлат божи ихтиёрий тўланишига эришилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида алимент тўламай келган отадан салкам 62 миллион сўм ундирилди. Шунингдек, Пастдарғомда истеъмолчилардан 426 миллион сўм қарздорлик ундирилди.

Янгиликлар