Қозоғистонда меҳнат қуллигида ушлаб турилган ўзбекистонлик фуқаро ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Қозоғистонда ўзбекистонлик фуқарони меҳнат қуллигида ушлаб турган иш берувчига жиноий иш очилмади. Бу ҳақда Оқтау шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси қуйидагиларни маълум қилди.

Фото: «tengrinews»

Оқтўбе вилояти полиция департаменти маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудудида ноқонуний равишда бўлган шахсларни топиш бўйича режали тадбирлар давомида 1962 йил 2 майда туғилган фуқаро М.Б. аниқланган. Унинг иш берувчисига нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 128-моддасида кўзда тутилган oдам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

М.Б. Қозоғистонга 1996 йилда келган, 2004 йилда доимий яшаш рухсатномасини олган ва Қозоғистонда мунтазам яшайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қиливчи органлар вакиллари билан суҳбат чоғида М.Б. иш берувчисига нисбатан шикояти йўқлигини ҳамда Ўзбекистонга қайтмаслигини айтган. Шунингдек, Олмаота шаҳрига Қозоғистон фуқароси бўлган қизининг уйига кўчиб ўтишни режалаштираётганини билдирди.

Қайд этилишича, жиноий иш аломатлари йўқлиги ва меҳнат қуллиги фактлари тасдиқланмагани муносабати билан қўзғатилган жиноят иш ёпилди.

Аввалроқ Тошкентда камерунлик фуқаро учун 60 минг доллар гаров пули сўраган жиноий тўда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар