Бўстонлиқда туризм соҳасидаги инвесторлар учун халқаро форум ўтказилади

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривождантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов 18 январь, сешанба куни Испаниянинг Мадрид шаҳрига хизмат сафарини амалга оширди ва у ерд Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) Бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Учрашув доирасида Бош котиби туризм Ўзбекистон Президенти томонидан иқтисодиётнинг устувор йўналиши сифатида танлаб олингани, 86 давлат фуқаролари учун виза тизимининг бекор қилингани, 70дан ортиқ мамлакат фуқаролари учун электрон виза олиш тизими жорий этилгани ҳамда пандемияга қадар хорижий сайёҳлар сони 5 баробарга ошганини алоҳида таъкидлаган.

Шу билан бирга, коронавирус пандемияси даврида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан туризм соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш тизими, уларга берилаётган имтиёзлар ҳамда 2021 йил якунига қадар амалда бўлган қарорлар минглаб иш ўринларини сақлаб қолиш бўйича ибратли ташаббус сифатида эътироф этган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда йўлга қўйилган махсус «Uzbekistan. Safe travel Guaranteed» (Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланади) тизими ҳам юксак эътироф этилган. Шу ўринда Зураб Пололикашвили дунё миқёсида фақат БAA, Саудия Aрабистони ва Ўзбекистон пандемия даврида ҳам туризм соҳасига энг кўп маблағ ажратгани ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этганини қайд этган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Aзиз Aбдуҳакимов Мадриддаги учрашув доирасида UNWTO’нинг ХХV сессияси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилган. БТТ Бош котиби Зураб Пололикашвили Бош вазир ўринбосарининг ушбу ташаббусини ижобий қабул қилиб, бу масалада Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлаган.

Учрашув якунига кўра, БМТ Бош котиби 2021-2023 йиллар давомида Ўзбекистон номзодини БТТ Ижроия кенгашига аъзолигини шахсан қўллаб-қувватлаши ва бу борада барча ёрдам кўрсатишга тайёр эканини таъкидлаган. Шунингдек, UNWTO томон Aзиз Aбдуҳакимовнинг 2023 йилда БТТ Бош Aссамблеяси 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифи ижобий баҳолаган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Бундан ташқари, туризм соҳасидаги инвесторлар учун «Global Tourism Investment Forum» халқаро форумини ташкил қилиш ва тадбирни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ҳудудида ўтказишга келишиб олинган. Томонлар шунингдек «Ипак йўли» туризм халқаро университетига юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш ва долзарб йўналишларда кадр тайёрлаш учун замон талабидаги ўқув дастурлар яратишга келишиб олишган.

Ёшлар туризми дастурлари доирасида халқаро тадбирлар ташкил этиш ва хориждаги тадбирларга ўзбек ёшларини таклиф этишга оид келишувларга эришилган.

Аввалроқ Тошкентда 2021 йилда туризм соҳасида қанча инвестиция ажратилиши маълум бўлганди.

Янгиликлар