Янги Ангрен ИЭСда портлаш содир бўлиб, 3 киши ҳалок бўлди — видео

Янги Ангрен Иссиқлик элэктр станциясида портлаш содир бўлди, ҳозирда воқеа жойида ФВВ қутқарувчилари фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, бугун 20 январь куни соат 11:42 да Янги Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса оқибатида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган. Ҳодиса оқибатида Янги Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.

Янгиликлар