Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Кеча, 19 январь куни соат 18:00 да Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида Malibu, Spark ҳамда Nexia 3 автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда Spark ва Malibu автомобиллари ҳайдовчилари тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар