БМТ дунёни «ҳалокатли инқироз»дан огоҳлантирди

Жаҳон ҳамжамияти ҳозирги озиқ-овқат инқирозига эътибор бермаса, дунё оммавий очарчилик, сиёсий беқарорлик ва назоратсиз миграция хавфи остида қолади. Бу ҳақда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли маълум қилди.

«Биз ҳозир мисли кўрилмаган инқирозга дуч келяпмиз, агар уни стратегик ва самарали ҳал қилмасак, биз катта очарчилик, ўнлаб мамлакатларнинг беқарорлашуви ва оммавий миграцияга дуч келамиз», деган Бизли Жаҳон ишлари бўйича кенгаш ташкил этган муҳокама доирасида.

БМТ вакили келгуси йил бу борада жорий йилгидан «анча ёмон» бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шунингдек, у жаҳон ҳамжамияти яқин 6-12 ой ичида озиқ-овқат нархи ошиши сабабли қийинчиликларга дуч келишини тан олган. Шундан кейин муаммо ҳал этилмаса, дунёни озиқ-овқат тақчиллиги қамраб олиши мумкин.

Бизлининг сўзларига кўра, вазият бошқа омиллар қатори Россия ва Беларусдан жаҳон бозорига ўғитлар етказиб беришдаги чекловлар туфайли ҳам оғирлашмоқда.

Янгиликлар