Aндижонда 4 кишида коронавирус аниқланди, 5 нафар бемор касалликдан соғайди

Aндижон вилоятида 20 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 кишига ошиб, 1160 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 5 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 1119 кишига етди. Ҳозирда 34 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 20 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 547 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 33 261 фуқаро соғайган. Ҳозирда 4034 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар