Булунғур—Ургут автомобиль йўлининг Ургут тумани марказигача бўлган йўл 6 метрга кенгайтирилади

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тош ва тупроқ йўллар таъмирланиб, асфальт ётқизилмоқда. Бу ҳақда «Zarnews»  хабар қилди.

Қайд этилишича, шу пайтгача «Дўстлик», «Чағизмон», «Мерганча», «Сариқтепа» маҳаллаларидаги йўллар, «Ургутэркин» иқтисодий зонаси ҳудудидаги кўчалар замон талаблари даражасида таъмирланиб, янгича кўриниш олди. Булунғур шаҳри—Ургут шаҳри М-39 автомобиль йўлининг М-39 автомагистралидан Ургут тумани марказигача бўлган қисми тегишли дастур асосида 2018—2019 йилларда капитал таъмирланган. Aйни пайтда ушбу йўлни яна олти метрга кенгайтириш ишлари бошланди. Қайд этилишича, бу юмушни «Боғишамол йўллардан мунтазам фойдаланиш» корхонаси амалга оширмоқда.

«Дастлабки босқичда жорий йилнинг октябр ойига қадар 8 километр йўлни кенгайтириш режалаштирилган. Ҳозирда ўндан ортиқ техникамиз ёрдамида белгиланган лойиҳа асосида қурилиш ишларини олиб боряпмиз. Йўлнинг кенгайтириладиган қисмидаги тупроқ асос олиниб, тош тўшалмоқда», — дейди корхона раҳбари Aлишер Ҳасанов.

Эслатиб ўтамиз, Aсакадаги кўчага янги ва замонавий ёритиш чироқлари ўрнатилгани ҳамда Бухорода 22 августдан бошлаб «Етти пир зиёратгоҳлари» йўналишида транспорт қатнови бошланиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар