Aсакадаги кўчага янги ва замонавий ёритиш чироқлари ўрнатилди (фото)

Aндижон вилояти Aсака тумани «Файзобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган автомобиль йўли ўртасига янги ва замонавий ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Aсакада 19 август куни олиб борилаётган амалий ишлар якунланиб, ёритиш чироқлари ишга туширилди. Бундан кўзланган асосий мақсад ушбу йўлдан ўтаётган хар бир хайдовчи ва йўловчиларга қулайлик яратиш.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу жойда аввал ўрнатилган эски чироқлар Aсака туманидаги чекка қишлоқ ва тунда ёруғлик зарур бўлган йўлларга олиб бориб ўрнатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Булоқбоши туманида сув минораси таъмирланаётгани маълум қилингани, Андижон шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари шаҳар ҳокими томонидан назорат қилиниши ҳамда ДХАнинг янги директори Андижондаги Давлат хизматлари марказлари фаолияти билан танишгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар