ДХАнинг янги директори Андижондаги Давлат хизматлари марказлари фаолият билан танишди

Давлат хизматлари агентлигининг янги директори Улуғбек Мухаммадиев иш фаолиятини жойлардаги Давлат хизматлари марказларида аҳолига яратилаётган қулайликларни кўздан кечиришдан бошлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

Улуғбек Мухаммадиев Президентнинг 29 июль куни имзолаган қарорига кўра Давлат хизматлари агентлигига директор этиб тайинланган эди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

Шу кунларда ДХА раҳбари Андижон вилоятида бўлиб, марказларда фуқароларга сифатли хизмат кўрсатилиши учун яратилаётган шароитлар, куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик, шунингдек, ФҲДЁ архивларидаги ҳужжатларни рақамлаштириш жараёнлари билан танишди.

Хабарда ташриф давом этаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинлангани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар