Андижонда 21 сентябрь куни ёмғир ёғади

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 21 сентябрь, душанба куни Андижон вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Wikimap»

Маълум қилинишича, Андижонда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 24—29 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5—10 м/с тезликда эсади, баъзида 12—17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11—13 даража илиқ, кундузи 26—28 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.

Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 24—29 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар