Aсакада 25 нафар «темир дафтар»га киритилган фуқарога 10 сотихдан ер берилди

Aндижон вилояти Aсака туманида «темир дафтар»га киритилган 25 нафар фуқарога 10 сотихдан ер берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Aсака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, «темир дафтар» рўйхатидаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида Aсака тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, «Кўркам» маҳалла фуқаролар йиғинида «темир дафтар» рўйхатида турувчи 25 нафар фуқарога туман захирасида бўлган, фойдаланилмай турган ер майдонидан 10 сотихдан озиқ-овқат маҳсулотлари экиш учун ажратиб берилган. Таъкидланишича, бу орқали уларни «темир дафтар» рўйхатидан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Aсака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Жарқўрғонда эҳтиёжманд аҳоли учун 5 мингта ҳамда Қамашида 1000 дан зиёд иссиқхона қуриб берилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар