Бухорода МИБ қарздор тадбиркорлардан салкам 6 млрд сўм ундирди

Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл ва Ғиждувон туманлари иш юритувидаги бир қатор шартнома шартларини бажармаган қарздорлардан салкам 6 миллиард сўм маблағ ундирилган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси «Tez News»га хабар қилди.

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунининг 19-моддасида тараф шартнома шартларини бажармаган ҳолда бюронинг Олот тумани бўлими иш юритувига Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 29 сентябрдаги қарорига кўра қуйидаги ундирувлар амалга оширилган.

Қарздор «Мергантекс» масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи «Ғиждувон пахта тозалаш» акциядорлик жамияти фойдасига 2 236 590 000 сўм; «Когон пахта тозалаш» акциядорлик жамияти фойдасига 1 60 343 000 сўм;

Мажбурий ижро бюроси Қоракўл тумани бўлими иш юритувига Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 29 сентябрдаги қарздор «Қоракўл Кумуш калава» масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи «Ғиждувон пахта тозалаш» акциядорлик жамияти фойдасига 1 473 555 000 сўм;

Ғиждувон тумани бўлими иш юритувига Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 29 сентябридаги қарздор «Parvoz Humo Ravnaq Trans» масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи «Бухоро уруғчилик» масъулияти чекланган жамиятидан фойдасига 2 11 387 000 сўмни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Хабарга кўра, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларнинг тегишли ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари юборилиб, жамият раҳбар ходимлари қарздорликни ихтиёрий муддатда бартараф этишлари тўғрисида огоҳлантирилиб, натижада қарздорлардан салкам 6 миллиард сўм маблағ ундирилган.

Аввалроқ Қоракўлда 724 миллион сўм қарзи бор масъулияти чекланган жамиятнинг «Captiva» ва «Malibu»си хатлангани, Наманган шаҳрида 3 та МЧЖнинг қарздорлиги сабаб 300 миллион сўмдан ортиқ мол-мулки хатлангани ва Риштон тумани ҳокимлигидан фуқарога 148 миллион сўм ундирилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар