Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган «ŠKODA KODIAQ» нархи маълум бўлди

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Driver’s village» автосалонида 20 октябрь куни «ŠKODA» брендининг биринчи автомобили 2021 модель йилига мансуб «KODIAQ» кроссовери намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Tez News» мухбири.

Фото: «Tez News»

«KODIAQ» минтақадаги иқлим ва эксплуатацион шароитларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқарилади ва 180 от кучига эга икки литрли турбо двигатель билан жиҳозланади. Машинага етти поғонали ДСГ 7 узатмалар қутиси ўрнатилади.

Фото: «Tez News»

«ŠKODA KODIAQ» иккита комплектацияда тақдим этилади:

  • беш ўриндиқли «Ambition» (7 ранг) — 347 миллион сўм;
  • етти ўриндиқли «Style» (2 ранг) — 399 миллион сўм.

Фото: «Tez News»

«Ушбу сегментдаги мавжуд рақобатни ҳисобга оладиган бўлсак, қўшимча вариантларга эга бўлган машиналаримиз Россия ва Қозоғистондаги ўхшаш машиналардан қиммат эмас,» — дейди Жиззах автомобиль заводи раҳбари Ойбек Aюбов.

Фото: «Tez News»

Шунингдек, завод раҳбари келажакда «ŠKODA» моделларини «кўпроқ бюджетли ва оммавий ишлаб чиқариладиган» автомобилларни ўзлаштириш орқали кенгайтириш режалаштирилганлигини қўшимча қилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Ойбек Aюбовнинг таъкидлашича, яқин ҳафталарда Тошкент («Sergeli Autocenter») ва Қўқон («Kokand Auto Trade») шаҳарларида яна иккита дилерлик марказини очиш режалаштирилган.

Фото: «Tez News»

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилдан «ГАЗ» автомобилларини йиғиш бошланиши, «KIA» автомобилларининг нархлари эълон қилингани, Жиззахда ноябрдан «KIA» автомобилларининг янги моделлари ишлаб чиқарилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар