АҚШда коронавируснинг бутунлай янги тури — CAL20C аниқланди

АҚШда коронавируснинг янги, юқумли тури аниқланди. Калифорния университети олимлари янги штаммга CAL20C деб ном берди. Бу ҳақда «Korrespondent» хабар қилди.

Фото: «AFP»

Маълумотларга кўра, бу тур 2020 йилнинг июль ойида мутациялар натижасида пайдо бўлган. Ҳозирда вирус кўплаб туманларда ўсиб бормоқда. «Калифорниядан ташқарида ҳам бу штамм тарқалади деб бемалол айтиш мумкин», – дейди вирусолог Чарлз Чиу.

Шунингдек, Сидар-Синай тиббиёт маркази тадқиқотчиси Эрик Вайлнинг таъкидлашича, коронавируснинг янги тури илгари қайд қилинган штаммларга қараганда анча юқумли бўлиши мумкин. Унинг фикрига кўра, айнан шу ҳолат штатда касалланиш тез суръатларда ўсишига сабаб бўлади.

Aйни вақтга қадар CAL20C Aризона, Мериленд, Нью-Мексико, Невада, Нью-Йорк, Техас, Юта, Вашингтон штатлари ҳамда Ваёминг, Колумбия округларида қайд этилган.

Аввалроқ ЖССТ пандемиянинг иккинчи йили олдингисидан оғирроқ ўтиши мумкинлигини маълум қилган эди. Шунингдек, Хитойда 8 ойдан бери биринчи марта COVID-19’дан ўлиш қайд этилгани хабар қилинган.