ЖССТ пандемиянинг иккинчи йили олдингисидан оғирроқ ўтиши мумкинлигини айтди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемиянинг иккинчи йили аввалгисидан оғирроқ бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда ташкилотнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича директори Майкл Райан маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, коронавирус билан касалланиш яна авжига чиққан. Шунингдек, у пандемиянинг иккинчи йили биринчи йилга қараганда қийинроқ бўлишини маълум қилди. «Биз пандемиянинг иккинчи йилига кириб келмоқдамиз ва бу вирус тарқалиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда янада оғирлашиши мумкин», — дейди у.
Майкл Райаннинг таъкидлашича, мавсумийлик касалларнинг кўпайишига сабаб бўлган. Шунингдек, у айни пайтда Шимолий яримшарда «ажойиб бўрон» юзага келгани, шу сабаб одамлар кўпроқ уйда қолишни афзал кўраётганини айтиб, бу вирус тарқалиши тезлашувига олиб келаётганини таъкидлаган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 2 миллионга яқинлашгани хабар қилинганди. Шунингдек,Хитойда ҳам коронавируснинг «британча» — янада юқумлироқ штамми аниқланган.