Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 2 миллионга яқинлашди

Дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 9 январь ҳолатига 1 миллион 922 минг 208 нафарни ташкил этмоқда.

Фото: «The Associated Press»

Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (368 минг киши), Бразилия (201,4 минг киши) ва Ҳиндистонда (150,5 минг киши) қайд этилган. Россия эса ўлим ҳолат бўйича (60067 киши) Франциядан кейинги 8-ўринда қайд этилган. Хитой эса 4789 киши кўрсатгичи билан 44 ўринда қайд этилган.

Шунингдек, 9 январь ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони салкам 90 минг кишини ташкил этмоқда. Коронавирусга чалинганлик кўрсаткичи бўйича АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия етакчилик қилмоқда. Бу кўрсаткич бўйича Россия 4-ўринда қайд этилган. Хитой эса 82-ўринда қайд этилган.

Аввалроқ россиялик доктор коронавирусни аниқлашнинг оддий йўлини маълум қилганди. Шунингдек, Нигерияда COVID-19 туфайли очарчилик бошлангани хабар қилинган.