Каттақўрғонда коронавирусни ПЗР усулида текшириш учун вирусология лабораторияси ишга туширилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида коронавирусни ПЗР усулида текшириш учун вирусология лабораторияси ишга туширилди. Бу ҳақда туман ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, коронавируснинг олдини олиш, унга қарши курашиш мақсадида Каттақўрғон туманидаги Санитария эпидемиологик осойишталик марказида коронавирус билан касалланган беморлар ва улар билан мулоқотда бўлганларни ПЗР усулида текшириш учун вирусология лабораторияси фаолиятини бошлади.

Касаллик аломатларини сезган фуқаролар ушбу лабораторияда ўзини текширтириши мумкин. Вирусология лабораториясида Каттақўрғон аҳолиси билан бирга қўшни Иштихон, Пахтачи ва Нарпай туманларидаги фуқароларга ҳам хизмат кўрсатилади. Лаборатория шаҳар СЭОМнинг биринчи қаватида жойлашган.

Аввалроқ Урганчда коронавирусга чалинган беморлар учун махсус шифохона ташкил этилаётганлиги, AҚШ Ўзбекистонга қиймати 902 минг долларга тенг тиббиёт воситалари ва лаборатория жиҳозларини ҳадя қилгани ва Юнусободда COVID’га тест олиб, натижасини 24 соат ичида интернет орқали маълум қиладиган пунктлар ташкил қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар